I–IV асрларга оид “Хушвақтепа” ёдгорлигининг 12 метр/квадрат қисми кесиб олиниб, ҳожатхона қурилган — Бош прокуратура

    Маданият 3 ноябр 2023 509

    Сурхондарёда 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

    Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби маълум қилди.

    Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Хусусан:

    -мил. авв. V–I асрларга оид “Таллаган тепа” ёдгорлигининг 40 метр/квадрат қисми кесиб олиниб, автомобиль йўли ўтказилиши оқибатида 888 млн сўмлик;

    -V–VIII асрларга оид “Ғўринтепа” ёдгорлигининг 200 метр/квадрат қисми бузилиб, уй-жойлар қуриб юборилиши оқибатида 4,7 млрд сўмлик;

    -I–IV асрларга оид “Хушвақтепа” ёдгорлигининг 12 метр/квадрат қисми кесиб олиниб, ҳожатхона қурилганлиги оқибатида 266 млн сўмлик;

    -V–VII асрларга оид “Тоштепа” ёдгорлигининг 56 метр/квадрат тупроқлари кесиб олиниб, молхона қурилганлиги оқибатида 1,2 млрд сўмлик зарар етказилган.

    Аниқланган ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates