Ижро ҳокимияти органлари ходимлари қисқаряпти

    Мамлакатимизда 26 январ 2023 2228

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 23 январда «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармон имзоланди.

    Ҳужжат билан республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар (кейинги ўринларда – вазирлик ва идоралар) ҳамда уларга тегишли ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг Давлат бюджети ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони тасдиқланди – 56 573 штат бирлиги.

    Маълумот учун: вазирлик ва идоралар тизимида жами 17 447 та штат бирликлари қисқартириляпти.

    Эндиликда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қўшимча бошқарув штат бирликларини киритиш тақиқланади.

    Бундан ташқари, Республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг ягона рўйхати тасдиқланяпти.

    Маълумот учун: ягона рўйхат 69 та бирликдан иборат, шундан:

    вазирликлар – 21 та;

    қўмиталар – 12 та, шундан алоҳида мақомга эга мустақил қўмиталар – 2 та;

    агентликлар– 25 та, шундан алоҳида мақомга эга мустақил қўмиталар – 3 та;

    инспекциялар – 11 та

    Шунингдек, юридик мақомга эга бўлган жамғармалар ижро этувчи органларининг (дирекциялар, бошқарув қўмиталари ва департаментлари ҳамда бошқалар) фаолиятини тугатиш, уларнинг функцияларини тегишли вазирлик ва идораларга ўтказиш режалаштирилган, деб хабар беради «Norma».

    Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 25 январдан кучга кирди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates