“Икки даҳо, икки бебаҳо”

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўзбек мумтоз адабиётининг икки йирик намояндаси Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодий меросига бағишланган “Икки даҳо, икки бебаҳо” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

    Унда навоийшунос, бобуршунос олимлар, Агентлик ходимлари, ноширлар, адабиёт ихлосмандлари иштирок этди.

    Тадбир доирасида Навоий ҳамда Бобур ижоди, фаолияти кенг таҳлил ва тадқиқ қилинган, илмий изланишлар акс эттирилган бир қатор китоблар тақдимоти ҳам ўтказилди. Хусусан, бугун кўплаб адабиётшунослар эътирофига тушган ёш олим Акром Маликнинг “Ҳайратул аброр” — Матн, насрий баён.

    Шарҳлар ва луғат” китоби, филология фанлари доктори Олим Давлатовнинг 2 жилдлик “Маънолар хазинаси” асари, Зуҳриддин Исомиддиновнинг “Шавқи-наво” номли китоби, филология фанлари доктори Муслиҳиддин Муҳиддинов “Кўнгил ҳайратлари” рисоласи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Шуҳрат Ҳайитовнинг “Хорижда бобуршунослик” монографияси тақдимоти иштирокчилар томонидан жуда катта қизиқиш ва қизғин фикр-мулоҳазалар билан кутиб олинди.

    Шунингдек, профессор Зулхумор Холмонова бобуршуносликнинг янги уфқлари, Бобур адабий меросини ўрганишда халқаро ҳамкорлик, шоир ижодининг ҳали қайд этилмаган қирралари ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбир якунида халқ маънавиятини юксалтиришда хизмат қиладиган, даврлар оша ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотмайдиган буюк аждодларимиз меросини ўрганиш ва тарғиб этишда Ўзбекистон Фанлар академияси, жумладан, барча йўналишдаги илм-фан фидойилари, устоз олимлар, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия билан яқин ҳамкорлик бардавом бўлиши таъкидланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates