Икки киши “зомби вируси” туфайли ҳаётдан кўз юмди

    Икки америкалик эркак “зомби вируси”дан вафот этди. Улар заҳарланган буғу гўштини ейишган, деб хабар беради Daily Mail.

    Мутахассислар бир кун олдин ўлим даражаси деярли 100 фоиз бўлган касаллик буғулардан одамларга юқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Энди бу назария тасдиқланди.

    Нашрнинг ёзишича, 72 ёшли эркакда “онгида чалкашлик ва тажовузкорлик”, шунингдек, судороги пайдо бўлган. У бир ой ичида вафот этди. Ўлимидан кейин унга мия етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Овчининг ўртоғи ҳам худди шу тарзда вафот этди.

    Ушбу вирусга қарши даво ёки вакциналар ҳали мавжуд эмас. Таъкидланишича, бу касаллик жуда юқумли ва бир зумда бир ҳайвондан бутун подага тарқалади. Мазкур вирус АҚШнинг камида 32 штатида, Канаданинг тўртта вилоятида ва тўртта хорижий давлатдаги ҳайвонларда аниқланди, деб хабар беради astanatv.kz.