Илҳом Алиев: Франция, Ҳиндистон ва Греция Ереванни қуроллантирар экан, Боку қўл қовуштириб турмайди

    Франция, Ҳиндистон ва Греция Арманистонни Бокуга қарши қуроллантиришига Озарбайжон қўл қовуштириб туролмайди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев АДА университетида ўтказилган анжуманда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

    “Франция, Ҳиндистон ва Греция Арманистонни бизга қарши қуроллантираётганда, биз кутиб ўтиролмаймиз. Улар буни очиқ ва кўргазмали тарзда амалга ошириб, ҳатто бизга нимадир исботламоқчи бўлишяпти. Биз қўл қовуштириб ўтира олмаймиз”, деди давлат раҳбари.

    Илҳом Алиевнинг сўзларига кўра, Озарбайжон томони бу позицияни Арманистон ҳукумати ва “бугунги кунда Арманистонга ғамхўрлик қилишга уринаётган томонлар”га аниқ етказган, деб хабар беради tass.ru.

    “Агар ўзимизга жиддий таҳдид борлигини кўрсак, жиддий чоралар кўришга мажбур бўламиз”, деди Озарбайжон раҳбари.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates