Илон Маск Марсга биринчи кема қачон учирилишини айтди

    Марсга биринчи парвозлар икки йилдан сўнг, мазкур сайёрага биринчи одамларнинг қўниши эса тўрт йил ичида амалга ошиши мумкин.

    Бу ҳақда америкалик миллиардер, SpaсeX компанияси асосчиси Илон Маск Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

    Унга кўра, Марсга биринчи учувчисиз кемалар юборилади, улар қўниш ишончлилигини текширади. Бу икки йилдан кейин амалга ошади, деб хабар беради korrespondent.net.

    “Агар бу қўнишлар муваффақиятли бўлса, Марсга биринчи экипаж парвозлари тўрт йилдан сўнг амалга оширилади, шундан сўнг тахминан 20 йил ичида ўзини ўзи таъминлайдиган шаҳар қуриш учун парвозлар сони кескин ошади”, деб ёзган Маск.

    Унинг сўзларига кўра, ҳозирда энг катта муаммо Марсга бир тонна юк етказиш харажати бўлиб турибди, бу тахминан 1 миллиард доллардир.

    “У ерда ўзини ўзи қўллаб-қувватлайдиган шаҳарни қуриш учун харажат бир тонна учун 100 минг АҚШ долларига кўтарилиши керак, шунинг учун технология 10 минг марта яхши бўлиши керак, бу жуда қийин, аммо имконсиз эмас”, деб ҳисоблайди тадбиркор.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates