Илон Маск миллион нафар одамни Марсга юбормоқчи

    SpaceX катта тақдимот ўтказди, унда ташкилот раҳбари Илон Маск сўзга чиқди.

    Миллиардер SpaceX келажаги ҳақидаги тасаввурлари, шунингдек, Марсни ўзлаштиришнинг тахминий режаси билан ўртоқлашди.

    Миллиардернинг сўзларига кўра, улкан Starship 3 ракетаси Марсни ўзлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади. У янги авлод Raptor двигатели билан жиҳозланган, унинг ёрдамида ракета бортида 200 тоннагача юкни кўтара олади.

    Маск Starship 3 қачон фойдаланишга топширилишига аниқлик киритмади, лекин бу компанияга жуда кам харажат қилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар ҳозирда Falcon 1нинг учирилиши 10 миллион долларга тушса, Starship 3 учун 2-3 миллион доллар сарфланади.

    “Бу деярли тасаввур қилиб бўлмайдиган рақамлар. Бунинг иложи бўлади, деб ҳеч ким ўйламаган. Бундан ташқари, бу мақсадга эришиш учун физика қонунларини умуман бузишимиз шарт эмас”, деди Маск.

    Бундан ташқари, SpaceX раҳбари ўз компаниясига Марсни тадқиқ қилиш учун тахминан 20 йил вақт кетишини қўшимча қилди. Бу вақт ичида, унинг сўзларига кўра, бир миллионга яқин одамни қизил сайёрага жўнатиш мумкин, бу ўзини ўзи таъминлайдиган шаҳар ташкил этиш учун етарли.

    Маск ҳар икки йилда бир марта Марсга кемалар боришидан умидвор. Бу мунтазамлик одамларга нафақат ресурсларни мунтазам етказиб бериш, балки Ерга қайтиш имкониятини ҳам беради, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates