Илон Маск миясига Neuralink чипи ўрнатилган биринчи беморнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

    Америкалик миллиардер Илон Маскнинг айтишича, миясига Neuralink чипи ўрнатилган одам ўз фикрлари билан компьютер сичқончасини бошқариши мумкин.

    “Натижалар яхши ва бемор ҳеч қандай ножўя таъсирларсиз тўлиқ тузалиб кетганга ўхшайди. Бемор шунчаки ўз фикрлари билан сичқончани экран бўйлаб ҳаракатлантира олади”, деб ёзди у ўзининг Х саҳифасида.

    Шунингдек, у Neuralink ҳозирда бемордан имкон қадар кўпроқ сичқончани босишини кутаётганини қўшимча қилди.

    Қайд этилишича, компаниянинг дастлабки мақсади одамларга ўз фикрлари ёрдамида компьютер курсори ёки клавиатурасини бошқариш имконини беришдир.

    Маскнинг айтишича, келажакда бундай чиплар, шунингдек, семизлик, аутизм, депрессия ва шизофрения каби айрим касалликларни даволай олади.

    Аввалроқ Neuralink АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалар сифатини назорат қилиш бошқармасидан (FDA) одамларда мия имплантларини синаб кўриш учун рухсат олганди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates