Имконияти чекланган болаларга компьтер берилди

    Бугун мамлакатимиз бўйлаб 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланмоқда.

    Тошкент вилоятида ҳам Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан турли маданий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан олис тоғли ҳудудларда уй шароитида таълим олаётган болажонлар ҳолидан хабар олинди.

    Ушбу кун ангренлик Муҳайё Мардонова, Миразиз Маҳмудов, оҳангаронлик Шахина Абдуманаппова ва Хуршодбек Қўшдавлатов хотирасида унутилмас, қувончли воқеа сифатида ёдда қоладиган бўлди. Негаки, имконияти чекланган мазкур ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, барча тенгдошлари каби сифатли таълим олишига кўмаклашиш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан уларга моноблок компьютер жамланмаси совға тариқасида берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates