Имконияти чекланган Муҳаммадаюб фрилансерлик фаолияти орқали даромад топмоқда

    Муҳаммадаюб Алимов 17 ёшда. Марғилон шаҳридаги 8-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Муҳаммадаюб бугун “Рақамли технологиялар маркази”да фрилансер сифатида фаолият олиб боради.

    Муҳаммадаюб ўзида мавжуд хасталикка қарамай устози Абдусаттор Эгамбердиев ёрдамида 3D Max (компьютерда модель ва интерьер яратиш) йўналишида 7 ой таҳсил олди ҳамда ўзининг илк маҳсулотларини яратиб халқаро электрон бозорларда сотишга эришди.

    Мана 6 ойдирки, у ўзи мустақил фрилансерлик фаолиятини олиб бормоқда. Бугунги кунда у ўзининг 100 дан ортиқ интерьер йўналишидаги моделларини сотувга чиқариб, молиявий имкониятларини яхшилаб бормоқда.

    Ҳозирда Муҳаммадаюб инглиз тилини чуқур ўрганишга бел боғлаган ҳамда 2D йўналишида ҳам GameDev соҳасига моделлар яратиш устида ишламоқда.

    Унинг энг катта мақсадларидан бири, ўзига ўхшаган ёшларни АйТи соҳасига жалб қилиб, замонавий касблар ёрдамида имкониятлар ҳеч ким учун чекланмаганлигини намоён этиш.

    Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра Нодавлат таълим ташкилотларига Муҳаммадаюбга ўхшаган ёшларимиз келажагига кўмаклашиб, 3 минг долларгача субсидияга эга бўлиш имконияти ҳам яратилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates