Риштон тумани мактаб битирувчилари Японияда ўзлари ясаган электромобилда илк ғалабани тантана қилишди

    Фарғона вилоятининг Риштон туманида жойлашган "Норико-Гаккю" япон тилини ўқитишга ихтисослашган мактабнинг илк битирувчилари Хирошима шаҳрида ўтказилган пойгада ўзлари ясаган электромобиль билан иштирок этди.

    Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

    Таъкидланишича, улар махсус қопламасиз йўлларга мўлжалланган электромобиль ва қўлда ясалган транспорт пойгасида илк хорижий иштирокчи сифатида қатнашиб, "Энг эътирофга сазовор" жамоа совринини қўлга киритдилар.

    Шу ўринда таъкидлаш керакки, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили "Норико-Гаккю" мактабининг 3 нафар ўқувчиси Майдзуру шаҳридаги Кинки касбий таълимни ривожлантириш коллежининг Киото кампусида ўз билимларини ошириб келмоқда. Икки йил давомида улар саноат технологиялари бўйича махсус билимларни эгаллаб, Японияда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш орқали қимматли тажрибага эга бўляпти.

    Ҳозир кунда ўзбекистонлик бундай ёшлар сони 6 нафарни ташкил қилади. Жорий йилнинг апрель ойидан яна 2 нафар ўқувчи тенгдошлари сафига бориб қўшилади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates