Индонезияда дунёдаги энг қадимги пирамида топилди

    Археологлар Индонезияда дунёдаги энг қадимги пирамидани топишди. У инсоният овчилик ва теримчиликдан қишлоқ хўжалигига ўтишидан олдин сўнган вулқон тепасида қурилган.

    Индонезия олимлари Гунунг Паданг деб номланган иншоотни чуқур ўрганишди ва бу дунёдаги энг қадимги пирамида деган хулосага келишди.

    Радиокарбонли таҳлиллар шуни кўрсатдики, пирамида сўнгги музлик даврида, 16-27 минг йил олдин қурила бошланган. Таққослаш учун: Ер юзидаги энг қадимги деб тан олинган Гебекли-Тепе мегалит мажмуаси 11 минг йил олдин, Гизадаги буюк пирамидалар тахминан 4600 йил олдин қурилган.

    Ўз хулосаларини тасдиқлаш учун олимлар тўрт йил давомида (2011 йилдан 2015 йилгача) пирамидани текширишди. Индонезия Миллий тадқиқот ва инновациялар агентлиги жамоаси бурғулаш, георадар ва ер остини тасвирга олиш ва бошқа илмий усуллардан фойдаланган.

    Натижалар Гунунг Паданг бир неча босқичда қурилганлигини кўрсатди. Ҳозирда энг пастки қисми 30 метр чуқурликда жойлашган. У 25-14 минг йил олдин қурилган.

    Милоддан аввалги 7900-6100 йилларда қурилиш қайта бошланган. Пирамида тош устунлар воситасида кенгайтирилди.

    Қурилишнинг охирги босқичи милоддан аввалги 2000-1100 йилларда амалга оширилди. Бу бугунги кунда ер устида кўринадиган қисмдир.

    Олимларнинг таъкидлашича, пирамидалар қурилиши ибтидоий овчилик ва термачилик билан шуғулланганлар жамияти учун хос эмас. Улар қадимий иншоотнинг ички қисмини ўрганиб, уни кимлар томонидан қурилганини аниқлаш ниятида, дея хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates