Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

    Флорес оролида (Индонезия) энг фаол вулқонлардан бири Левотоби Лаки-лаки “уйғонди”.

    Камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

    Индонезия вулқонология ва геологик хавфларни юмшатиш маркази вакили Хади Вижайга кўра, вулқон отилиш 3 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:57 да бошланди. Вулқон ҳавога лава, кул ва иссиқ тошларни улоқтирди.

    “Вулқон ҳаракатга келгач, электр таъминотида узилишлар юз берди, кейин ёмғир ёғиши ва кучли чақмоқ аҳоли орасида ваҳима уйғотди”, деди Ҳади Вижай.

    Унинг қўшимча қилишича, кратердан тўрт километр радиусдаги энг яқин аҳоли пунктларига оловли лава ва тошлар оқиб келган.

    Маҳаллий расмий Геронимус Ламавураннинг сўзларига кўра, вулқон етти қишлоққа зарар етказди. 4 ноябрь куни тушдан кейин (маҳаллий вақт билан) камида 10 киши ҳалок бўлди.

    Аҳолини кратердан 20 километр узоқликда жойлашган бошқа қишлоқларга эвакуация қилиш бошланди.

    Индонезия фавқулодда вазиятлар агентлиги яқин кунларда сув тошқини ва совуқ лава оқимлари ҳақида огоҳлантирди. Агентлик матбуот котиби Абдул Мухарийнинг айтишича, маҳаллий ҳукумат яқин 58 кун давомида фавқулодда ҳолат эълон қилди ва эвакуация қилинганлар сони ҳақида маълумот йиғмоқда.

    Маумере шаҳрида жойлашган энг яқин аэропорт вақтинча ёпилди.

    Левотоби Лаки-лаки Индонезиядаги 120 та фаол вулқондан биридир, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates