Инспекция: "Бинолар авария ҳолатида эмас"

    "Қишлоққурилишлойиҳа" МЖЧ бош лойиҳа қидирув институти мутахассислари томонидан Чирчиқ шаҳар "Ифтихор"МФЙ ҳудудида қуриб битказилган турар-жой биноси, яъни 11 ҳамда 12-уйларнинг техник ҳолати ўрганилди.

    Унга кўра:

    • 11 ва 12-турар жой биноларининг юк кўтарувчи конструкцияларида нуқсонлар, ёриқлар ва бошқа шикастланишлар кузатилмаганлиги сабабли қониқарли ҳолатда эканлиги аниқланди;
    • турар жойларнинг ер тўла деворлари бетон синфи Б20 (М250), девор панеллари бетон синфи Б (М250) ва том ёпма плиталари бетон синфи Б25 (300М)ни ташкил этмоқда.

    Айни дамда ушбу қурилиш обектида ШНҚ 2.02.01.98 "Бино иншоотлар асослари" меъёрларининг 2.68, 2.69 ва 3-13-бандлари талабларига асосан ҳар 300 ммда қатлам-қатлам грунтнинг мустаҳкамлиги 1.65/м3 га етгунга қадар шиббалаб, уни қайта кўмиш ишлари бажарилмоқда ҳамда ШНКнинг 2,01,09-97 яъни "Чўкувчан ва ўта чўкувчан грунтли ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотлар" 9-бандига талабларига мувофиқ бино преметри бўйлаб эни 200 ммли таркибида нометалл арматураси бўлган қалинлиги 100 ммли бетон йўлак, яъни (отмостка) ишлари амалга оширилмоқда.

    Мазкур илк босқичдаги ишларни бажариш учун пудрат ташкилотига лойиҳавий ечимлар тақдим этилди.

    Амалга оширилаётган лойиҳавий ечимлар пудрат ташкилоти томонидан тўлиқ бажарилгандан сўнг ушбу биноларни келажакда хавфсиз равишда эксплуатация қилиш бўйича иккинчи навбатдаги конструктив лойиҳа ечимлари ишлаб чиқилади.

    Юқоридаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда мутахассислар томонидан ҳозирда ушбу турар жой бинолари авария ҳолатида эмаслиги аниқланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates