«Ипак йўлида» фильми Халқаро кинофестивалда зафар қозонди

    Маданият 8 июл 2022 2178

    Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган «Ипак йўлида» қисқа метражли фильми Испаниянинг Торревеха шаҳрида бўлиб ўтган «SOL» халқаро кинофестивалида «Энг яхши қисқа метражли фильм» номинациясида ғолиб бўлди.

    Мазкур кинофестивалда дунё миқёсидаги ёш киноижодкорлар, талабалар ва дебютант режиссёрларнинг кинофильмлари сараланиб, энг муносиблари мукофотланади.

    Фильмнинг сценарий муаллифи Шоҳжаҳон Субҳонов, постановкачи режиссёр Шерзод Назаров, постановкачи оператор, Диёр Исматов, рассом Эркин Ҳушматов, бадиий раҳбар Али Ҳамроев.

    Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўлида» қисқа метражли фильми «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалининг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида, АҚШнинг AVFF-2021 («Asian World Film Festival») халқаро кинофестивалида «Осиёнинг энг яхши қисқа метражли фильми» номинациясида, шунингдек Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида бўлиб ўтган «Bastau IFF» халқаро талабалар ва дебьютантлар кинофестивалида «Энг яхши қисқа метражли фильм» йўналиши бўйича ғолиб бўлган, деб хабар беради Кинематография агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates