Иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожеаси оқибатларини юмшатиш ҳудудни янада ривожлантиришга хизмат қилади

    Сайлов 11 октябр 2021 1981

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Ӯзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувида Орол фожеаси оқибатларини юмшатиш масалалари алоҳида қайд этилди.

    Таъкидланганидек, бутун дунёда глобал иқлим ўзгариши бўйича вазият жиддийлигига қарамай, саноат корхоналари томонидан атроф-муҳитга чиқарилаётган ташлама, оқова сувлар ва чиқиндилар ҳажмининг ҳамон юқори даражада қолаётгани иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ инқирозни янада мураккаблаштирмоқда. Бу борада тезкор чоралар кўрилмаса, келгусида глобал тусдаги муаммолар бунданда аянчли кўриниш олиши мумкин.

    Бунинг учун барча саъй-ҳаракатларни минтақамизда иқлим ўзгаришининг асосий омили бўлган Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатишга қаратилган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш орқали Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратиш зарур.

    Бунда асосий фаолият йўналишлари глобал иқлим ўзгариши бўйича Париж битими доирасида мамлакатда иссиқхона газларини қисқартиришни назарда тутувчи миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Орол фожеаси оқибатларини бартараф этиш, ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ва экологик ҳолатни яхшилашга давлат бюджети, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағларини мақсадли йўналтириш, Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармаси фаолиятини ривожлантиришдан иборат бўлади.

    Шунингдек, Орол муаммосини ҳал этишга ҳамда бу муаммонинг ҳудуд аҳолиси генофондига ва атроф-муҳитига салбий таъсирини юмшатишга жамиятнинг барча кучларини жалб этиш ҳамда Оролбўйи минтақасига экологик инновация ва технологияларни татбиқ этиш ишларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш орқали Оролбўйи ҳудудига Амударёнинг юқори ва ўрта қисмидан йилига камида 5-6 км/куб ҳажмда сув юборилишини таъминлаш зарур.

    Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон-мелиоратив ишларини амалга ошириш йўли билан Оролбўйини экологик жиҳатдан соғломлаштириш, қуриган денгиз ўрнини ўрмон билан тўлиқ қоплаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, кўчатчилик ва ўрмонлаштириш ишларига давлат-хусусий шериклик тизимини жорий этиш Оролбўйи ҳудуддаги 3 минг нафардан ортиқ аҳолининг бандлигини таъминлаш имкони яратилади.

    Нукус, Бухоро, Урганч, Хива, Навоий, Мўйноқ каби аҳоли яшаш пунктлари атрофида “яшил белбоғлар” барпо этиш ҳамда мазкур ҳудудлардаги истироҳат боғлари майдонларини кенгайтириш, Оролбўйи ҳудудининг Қозоғистон ҳамда Туркманистон билан туташ ҳудудларида трансчегаравий муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.

    Қорақалпоғистон Республикасидаги Судочье кўлини, Навоий вилоятидаги “Қуйимазор” ва “Тўдакўл” сув омборларини халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқ ҳудудлар (Рамсар конвенцияси) рўйхатига киритилишини таъминлаш, Оролбўйи ҳудудида “Ўзбекистон Қизил китоби”га киритилган ноёб ҳайвон турларини кўпайтиришга ихтисослаштирилган питомниклар барпо этиш зарурлиги қайд этилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates