Ислом тараққиёт банки яна 4 та лойиҳа учун 434 миллион доллар инвестиция киритяпти

    Инвестициялар 6 март 2024 1229

    Жорий йил 5 мартда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ислом тараққиёт банкининг ҳудудий бошқармаси раҳбари Иброҳим Шукрий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Учрашув давомида жорий қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, амалга ошириш жараёнида юзага келаётган масалалар атрофлича муҳокама этилди ва уларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    Халқаро молия институтининг мамлакатимизга бўлган юксак ишончини инобатга олган ҳолда, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ҳамкорликнинг бир қатор истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

    Ҳозирда Ислом тараққиёт банки билан биргаликда умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлган 8 та лойиҳа амалга ошириляпти, бундан ташқари умумий қиймати 434 миллион доллар бўлган 4 та истиқболли лойиҳа ишлаб чиқиляпти, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates