Исроил бош вазирининг идораси: Эрон Исроилга 180 та ракета учирди

    Эрон Исроил томон 180 га яқин ракета учирди, уларнинг аксарияти тутиб олинди.

    Бу ҳақда Исроил бош вазири идорасининг маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман ўзининг Telegramдаги каналида маълум қилди.

    “Бугун тунда Эрон Исроилга 180 га яқин баллистик ракета учирди. Кўп сонли ракеталар Исроил мудофаа кучлари томонидан тутиб олинди”, деб ёзади у.

    Гендельманнинг таъкидлашича, Исроил ҳам мудофаа, ҳам ҳужумда ҳар қандай сценарийга тайёр.

    1 октябрь куни Эрон Исроилга қарши йирик ракета ҳужумини амалга оширди. Оқ уй маълумотларига кўра, Исроилдаги нишонларга 200 га яқин баллистик ракета учирилган. Шу муносабат билан Ироқ, Иордания ва Ливан ҳаво ҳудудини ёпди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates