Исроил Бразилияни ҳам енгди

    Жамоа ярим финалда ўйнайди

    Аргентинада ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча чорак финал баҳслари бошланди.

    Ўтган босқичда мамлакатимиз термасини турнирдан чиқариб юборган исроиллик ёшлар бу сафар Бразилияга қарши ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, дастлабки ярим финалчига айланди.

    120 дақиқа давом этган ўйиннинг 56 дақиқасида Леонардо бразилияликларни олдинга олиб чиқди. Орадан тўрт дақиқат ўтгач Ҳалаили ҳисобни тенгаштирди. 91 дақиқада Насименто яна Бразилияни ғалаба сари бошлади. Лекин икки дақиққадан сўнг Шиблининг маҳорати туфайли ҳисоб тенгашди. Қўшимча вақтда Тургеман учрашувга сўнгги туқта қўйди.

    Ўша куни ўтган иккинчи ўйинда Италия Колумбини 3:1 ҳисобида енгиб иккинчи ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.