Исроил армияси радиосига кўра, Тел-Авив бу ҳақда АҚШ ва қатор Европа давлатларини хабардор қилган.
Радиостанциянинг қайд этишича, зарба Эрон ҳужуми оқибатида Исроил томонида қурбонлар бўлмаган тақдирда ҳам амалга оширилади.
Исроил Эрон томонидан жорий йилнинг апрель ойида юзлаб учувчисиз учиш қурилмалари ва ракеталар учирилганидан кўра каттароқ ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди Исроилнинг KAN жамоат телеканали.
31 июль куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания Теҳронда суиқасд оқибатида ҳалок бўлди.
Эрон ва ҲАМАС Исроилни қотилликни уюштирганликда айблади.
Эрон ҲАМАС етакчисининг ўлдирилишига жавоб беришга ваъда берди, деб хабар беради aa.com.tr.