Тожикистон билан аэронавигация соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади

    2024 йил 13 августда Душанбе шаҳрида, бирдамлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳитида, Ўзбекистон ва Тожикистон аэронавигация хизматлари провайдерлари раҳбарларининг тарихий учрашуви бўлиб ўтди.

    Томонлар аэронавигация хизматлари соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Учрашувда корхоналарнинг имкониятлари, келгусидаги ҳамкорлик ва уни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди. Сўнгра «Ўзаэронавигация» маркази ДУК ва «Тожикаэронавигация» ДУК ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    «Бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида барқарор ва хавфсиз ҳаво қатновини таъминлашнинг асосий омили бўлган аэронавигация сифати ва хавфсизлигини оширишга қаратилган. Ишончимиз комилки, тажриба ва технологиялар алмашинуви бу борада янги марраларни забт этиш имконини беради», — деди «Тожикаэронавигация» ДУК бош директори Лоик Бегиджонзода.

    «Мазкур меморандум авиация ва аэронавигация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга, минтақада аэронавигация хизматларини янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва икки давлат ҳаво ҳудуди орқали парвозлар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир», — деди «Ўзаэронавигация» ДУК директори Дониёр Жумаев.




    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates