Бу ҳақда Ливаннинг Al Mayadeen телеканали мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига таяниб хабар берди.
Аввалроқ Ливаннинг Al Jadeed телеканали Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, зарба оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани ва 74 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.
“Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: тўрт киши ҳалок бўлди, улардан икки нафари бола, 74 киши яраланди, бедарак йўқолганларни қидириш давом этмоқда”, дейилади телеканалнинг Telegram-каналида.
Сешанба куни Байрутнинг жанубий чекка ҳудудлари Исроил ҳаво ҳужумларига учради. Исроил мудофаа кучлари Ливан пойтахтига ҳужум “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондонини йўқ қилиш мақсадида амалга оширилганини тасдиқлади, ЦАХАЛга кўра, у 12 нафар боланинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳужум учун жавобгар. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Ливанга берган зарбаларини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади, деб хабар беради ria.ru.