Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, айни кунларда Республикамиз ҳудудида кескин аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Албатта, ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Натижада поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин.
Шунингдек, ҳаракат жадвалида кичик ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Яъни поездлар вокзалларга етиб келиш вақтидан кечикиши мумкин.
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ўз мижозларидан, аномал иссиқлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрайди. Йўловчилар хавфсизлиги биз учун ҳар доим биринчи ўринда, — дейилади хабарда.