Истанбулдаги Қуръон курсларида ўнлаб болалар жинсий зўравонлик қурбони бўлди

    Сўнгги кунларда ОАВда Истанбул шаҳрининг Bahchelievler туманидаги Диёнат бошқармасига қарашли Қуръон курсларида таҳсил олган 24 нафар вояга етмаган ўқувчи жинсий зўравонлик қурбони бўлгани ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

    Қайд этилишича, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлигига маҳаллий ҳокимият идоралари орқали аниқлик киритилмоқда.

    Бош консулхона ота-оналардан фарзандларини бегона шахсларга ишониб, чет элдаги норасмий диний таълим муассасаларига юбормасликни, уларнинг тақдири ва хавфсизлиги – ота-оналарнинг эътибори ва масъулиятига боғлиқ эканини эслатди.

    Шунингдек, Бош консулхона фуқароларда шубҳали таълим муассасалари ёки болалар ҳуқуқларига тажовуз ҳолатлари ҳақида аниқ маълумот бўлса, дарҳол Бош консулхонага мурожаат қилишларини сўраган.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юқоридаги ҳолат билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқлангани ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилгани.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates