Истеъмолчига асоссиз қарздорлик ёзилгани аниқланди

    Истеъмол қилинган 228 метр куб ичимлик сув учун қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

    Ичимлик сув таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчи огоҳлантирилмай, кейинги ҳисоб-китоблар бўйича унинг хонадонига 6 миллион 500 минг сўм қарздорлик ҳисобланган.

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий тузилмасига шу ҳақда мурожаат тушди. Фуқаро мурожаатини ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам яшаш хонадонида сув тармоғига ЛХСД русумли, давлат рақами 127662-сонли сув ҳисоблагич орқали ичимлик сув билан таъминлангани ва 2020 йил июнь ойида сув ҳисоблагични қиёслов текширувидан ўтказилиши белгилангани аниқланган.

    Тегишли қарорга кўра, сувни ҳисобга олиш асбобидан фойдаланишнинг чекланган муддати тугашидан камида 30 календарь кун аввал ИСКХ ташкилоти истеъмолчига шартномада кўрсатилган тартибда огоҳлантириш хати жўнатиши керак эди. Аммо фуқаро огоҳлантирилмаган ва мурожаатдан сўнг 2022 йил июнь ойида ҳисоблаш ускунаси қиёсловдан ўтказилганда эса соз ҳолда ишлаётганлиги маълум бўлган. Натижада истеъмол қилинган 228 метр куб ичимлик сув учун қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Шу тариқа, истеъмолчининг ҳуқуқи тикланди ва қилинган қайта ҳисоб-китоблар 6 500 000 сўмлик қарздорликнинг асоссиз эканлигини кўрсатди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates