Италия компанияси Сурхондарёда янги цемент заводини қуради

    Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Тоболов «Team Network» компаниясининг халқаро алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича директори ўринбосари Себастиано Заппала бошчилигидаги италиялик мутахассислар билан учрашди.

    Италиянинг «Team Network» компанияси цемент ишлаб чиқариш заводларини лойиҳалаш, қурилиш, фуқаролик ва саноат муҳандислиги, логистика, менежмент ҳамда ихтисослашган ходимлар томонидан тақдим этиладиган техник маслаҳат хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади.

    Учрашувда Сурхондарёда 220 миллион евро миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этиш эвазига йилига 1 миллион тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга завод қуриш, қурилиш учун Шеробод туманида 250 гектар ер майдони ажратиш масалалари, шунингдек, лойиҳа доирасида хорижий компанияга бериладиган солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар ҳақида фикр алмашилди, деб хабар беради Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Янги заводни 2023 йилнинг 1-чорагида ишга тушириш режалаштирилган. Завод 500 кишини иш билан таъминлайди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates