Рақс пайтида XV асрга оид монастир қулаб тушган ва ўнлаб одамлар тўрт метр баландликдан пастки қаватга қулаган.
Ҳодиса оқибатида 35 киши тан жароҳати олган. Уларнинг 6 нафари оғир аҳволда. Жароҳатланганлар зудлик билан касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов ишларини олиб бормоқда.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.