Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари ва қуёш-ер физикаси институтлари маълум қилди.
Соҳа мутахассисларининг фикрига кўра, ҳар ой сезиларли бўронлар бўлади – бир ойда икки ёки учта бўрон юз беради.
Магнит бўронларининг чўққиси июнь ойида содир бўлади ва йил охирига келиб фаоллик пасайишни бошлаши мумкин.
Ёзнинг биринчи ойи об-ҳавога боғлиқ одамлар учун “ташвишли” бўлади. Июнь ойида кўпинча заиф ва ўрта кучга эга бўлган магнит бўронлар кутилмоқда.
1 – 3 ҳамда 8 – 12 июнь кунлари кучсиз, 16 – 22 июнда ўртача, 23 июнда эса кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда. Бироқ ойнинг 28 – 30 кунлари, магнит бўронлари анча заифлашади.
Зулхумор Акбарова