“Май ойида бизнинг эътиборимиз Ўзбекистонга қаратилди, бу ерда J- PAL Europe фактик маълумотларни мамлакатда камбағалликни камайтириш сиёсатига жалб қилиш имкониятларини ўрганмоқда”, - дейилади J-PAL Европа бюроси баёнотида.
Йил бошидан бери Ж-ПАЛ Европа бюроси Италия, Германия ва Испанияни ойнинг мамлакатлари деб эълон қилди.
Маълумот учун: J-PAL – камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот маркази. 2003 йилда MIT асосида яратилган. Унинг Европа, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги етакчи университетларида 7 та ҳудудий ваколатхоналари мавжуд.
J-PAL нинг асосий таркиби 400 дан ортиқ мутахассисларни ўз ичига олади. Бутун дунё бўйлаб 300 га яқин профессор-ўқитувчилари билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Лабораториянинг бутун фаолияти давомида 91 та мамлакатда 1094 та тадқиқот ўтказилди.
Камбағалликка қарши кураш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни ташкил этиш Ўзбекистон давлат сиёсатининг диққат марказида бўлиб, сўнгги 5 йил давомида мамлакатимизда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди, деб хабар беради review.uz.