Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) кириши масаласи навбатдаги босқичда кўриб чиқилди

    Бизнес 15 декабр 2022 2391

    Жорий йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриидин Абидов раислигида Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича Музокаралар олиб бориш гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    Тадбир давомида ЖСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия раҳбари топшириқлари ижросининг бугунги ҳолати, Ташкилотга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни якунлашни жадаллаштириш чора-тадбирлари, шунингдек, тематик ишчи гуруҳлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

    Айни босқичда вазирлик ва идоралар ЖСТга аъзо давлатларнинг товар ва хизматлар бозорига чиқиш бўйича янгиланган таклифлари асосида қўшимча музокаралар позицияларини ишлаб чиқиш жараёнини жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

    Бундан ташқари, ЖСТга аъзо давлатлар билан товар ва хизматлар бозорига чиқиш бўйича икки томонлама музокараларнинг навбатдаги раундларини, шунингдек, аввал эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан Ташкилот Котибияти билан маслаҳатлашувларни ўтказиш доирасида аниқ вазифалар белгиланди.

    Шу билан бирга, йиғилишда ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига, жумладан, тизимли ҳужжатлар ва музокаралар позицияларини тайёрлаш, шунингдек уларни амалга оширишга жалб этилган тематик ишчи гуруҳлардаги ҳар бир мутахассис фаолиятига танқидий баҳо берилди.

    Йиғилиш якунига кўра, тематик ишчи гуруҳларга кун тартибидаги тегишли йўналишлар бўйича ҳар ҳафта амалий семинарлар ўтказиш ҳамда республиканинг ЖСТга кириши жараёнида кейинги музокараларни сифатли ташкил этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш топширилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates