Учрашув аввалида Агентлик директори Абдулла Азизов Агентликнинг асосий вазифалари ҳақида сўзлаб, фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболлари, яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар билан таништирди ҳамда Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган фармацевтика саноати сармоявий жозибадорлиги ҳақида маълумот берди.
“DKConsulting” бошқарув директори Chulsoo Kim мазкур компания фаолияти билан боғлиқ маълумотларни тақдим этди. Компания йилига 5 млн таблетка ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган фармацевтик корхонани Ўзбекистон ҳудудида қуриш ниятида эканлигини маълум қилди. Ушбу лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилди.
Агентлик директори “DKConsulting” компаниясига Жанубий Кореянинг Топ-5 фармацевтик компанияларини жалб қилиш ва лойиҳаларни амалга оширишда қўллаб-қувватлашини таклиф этди.