Таъкидланишича, Хитой компанияси 2024 йилда Ўзбекистоннинг чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш бозорига кириб, мамлакатнинг барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун илғор технологик ечимларни тақдим этяпти.
Қурилиши назарда тутилган заводлар ишга туширилиши билан Ўзбекистон Марказий Осиёда маиший чиқиндиларни энергияга айлантирадиган заводларга эга бўлган биринчи давлатга айланади.
Компания, шунингдек, Ўзбекистонни янада ривожланиши учун хизмат қиладиган Хитойнинг замон талабига жавоб берадиган юқори технологияли ишлаб чиқариш ускуналари ва турли йўналишдаги йирик илғор компанияларини жалб этишга ўз ҳиссасини қўшишни режалаштирмоқда.
"Ўзбекистон учун янги бўлган ушбу йўналишда кадрлар тайёрлаш, маҳаллий олий таълим муассасалари ва соҳага боғлиқ ташкилотлар билан биргаликда илмий-тадқиқот ишларни олиб бориш ҳамда қонунчиликка тегишли норматив ҳужжатларни биргаликда ишлаб чиқариш йўналишида ҳам ҳамкорлик қиламиз.
Ўзбекистондаги лойиҳаларимизни кенгайтириш мақсадида салкам 1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция киритишни режалаштиряпмиз.
Умид қиламизки, 2025 йилда ҳам ҳамкорлигимиз жуда самарали бўлади ва икки томонлама муносабатларимиз янада жадаллашади," — дейди компания раҳбари ўз интервьюсида.