Жанубий Кореяда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига имтиёзли стоматология ёрдами кўрсатилади

    Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида «Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси» ва «Tops Dental» стоматология клиникаси ўртасида ҳамкорлик ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

    Томонлар ушбу давлатда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига имтиёзли шартларда стоматологик ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришдилар.

    Ушбу клиника янги, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда юқори малакали шифокорлар стоматологик хизматларнинг тўлиқ спектрини тақдим этади.

    Учрашув натижасига кўра, томонлар Уюшма аъзоларига 20 фоизгача чегирма берилишига келишиб олдилар.

    Келгусида мазкур ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореянинг бошқа шаҳарларида ҳам тиббий имтиёзлар билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш режалаштирилган.

    Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Жанубий Кореядаги кўп сонли ватандошлар ташаббуси ҳамда ушбу давлатдаги дипломатия ваколатхонамиз кўмаги билан ташкил этилган «Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси» 2020 йил 27 август куни расман рўйхатдан ўтган.

    Ҳозирги кунга қадар уюшма томонидан ватандошларимизга турли соҳаларда ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Улар имтиёзли шартларда юридик хизматлар кўрсатиш, Жанубий Корея шифохоналарида бепул даволаниш, талабалар учун шахсий суғурта каби қирраларни қамраб олган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates