Жазо тайинлангач, 45 миллион алимент пули тўланди

    Қарздор Л.З. ҳисобидан ундирувчи Л.Ш. фойдасига 3 нафар фарзандлари таъминоти 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 04.05.2019 йилда келиб тушган.

    Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд буйруғига асосан, қарздор Л.З. ҳисобидан ундирувчи Л.Ш. фойдасига 3 нафар фарзандлари таъминоти 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 04.05.2019 йилда келиб тушган.

    Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Л.З алимент пулларини Республика бўйича белгиланган ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда тўлов қилмасдан келганлиги сабабли давлат ижрочисининг 14.05.2024 йилдаги ҳисоб-китоб далолатномасига асосан алимент қарздорлиги 45.465.017 сўмни ташкил этган.

    Бўлим томонидан қарздор Л.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан, маъмурий баённома расмийлаштириб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилган.

    Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди ишни кўриб чиқиб, алимент қарздорлиги бўйича 45.465.017 сўмни тўламаганлик учун ҳуқуқбузар деб топиб, Л.З.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

    Шундан сўнг, қарздор Л.З.га нисбатан қўлланилган жазо чораси натижасида, унинг оила аъзолари томонидан 45.500.000 сўм алимент пуллари тўлиқ тўлаб берилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates