JICA билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 23 декабр 2022 1256

    2022 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Токиога ташрифи давомидаги илк учрашувни Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вице-президенти Жуничи Ямада билан ўтказди.

    Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва JICA ўртасидаги «Тараққиёт учун расмий кўмак» дастури доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.

    1993 йилдан 2021 йилгача мазкур тузилма ҳомийлигида мамлакатимизда имтиёзли кредитлар доирасида 1,5 миллиард доллар, грантлар ва техник кўмак дастурлари бўйича 232,2 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилди.

    Айни пайтда умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик 13 та лойиҳа амалга ошириляпти.Томонлар, шунингдек, 700 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа устида ишлаяпти.

    Жуничи Ямада JICA Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори деб билишини ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар жараёнини юксак қадрлашини таъкидлади.

    Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги вице-президенти JICA Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга хайрихоҳ эканлигига ишонч билдирди.

    Энергетика, чиқиндиларни камайтириш, экологик тоза технологияларни жорий этиш, экспортни қўллаб-қувватлаш, транспорт ва логистика, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлар этиб белгиланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates