Айни пайтда мутахассислар станцияларни созлаб, синов тариқасида ишга тушириш ишларини олиб боряпти. Шундан сўнг ҳавонинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида monitoring.meteo.uz платформасида тақдим этиб борилади. Станцияларни ишга туширишдан аввал Ўзгидрометнинг жойлардаги ходимлари учун ўрнатилаётган станцияларни созлаш ва улардан фойдаланиш бўйича амалий тренинглар ўтказилиб бориляпти, деб хабар беради Замин фонди матбуот хизмати.
