Жиззах вилоятида 1 мартдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши томонидан 2024 йил 14 февралда Жиззах вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

    Ўтган беш йилда Жиззах вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 47,6 фоиздан 70,4 фоизга, канализация қамрови 15 фоиздан 21,1 фоизга етказилди.

    Шунингдек, келгуси беш йилда вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70,4 фоиздан 90 фоизга, канализация қамрови 15,5 фоиздан 71,2 фоизга етказилиши режалаштирилган. Бунинг учун 402,1 миллиард сўм эвазига, 878,3 километр ичимлик суви ва 461 километр канализация тармоғи, шунингдек, 167 та сув ва 30 та канализация иншоотлари барпо этилиши белгиланган.

    Бундан ташқари иш ҳақи, электр-энергия, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар тўлови амалга оширилган бўлиб, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш ишларида ҳам сарф-харажатлар талаб этилади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши томонидан 2024 йил 14 февралда Жиззах вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

    Унга кўра 2024 йилнинг 1 март санасидан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади:

    Ичимлик суви:

    а) аҳоли учун –1 м3 – 4 000 сўм;
    б) буджет ташкилотлари учун - 1 м3 - 6 000 сўм;
    в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1 м3 - 6 000 сўм;

    Оқова сув хизмати:

    а) аҳоли учун – 1 м3 – 1 700 сўм;
    б) буджет ташкилотлари учун - 1 м3 – 2 500 сўм;
    в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1 м3 – 2 500 сўм.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates