Бу ҳақда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022-2023 йилларда цемент ишлаб чиқариш бўйича амалга ошириладиган инвестицион лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига кўра Андижон вилоятида 2 та, Жиззах вилоятида 1 та, Қашқадарё вилоятида 1 та, Навоий вилоятида 1 та, Наманган вилоятида 2 та, Самарқандда 2 та, Тошкент вилоятида 1 та, Фарғона вилоятида эса 2 та янги цемент заводлари барпо этиш режалаштирилган.
«Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2016 йил якуни билан Республикамизда 8,6 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган. 2021 йилда 14,2 млн тонна, 2022 йилда эса бу кўрсаткич 15,2 млн тоннани ташкил этиши кутилмоқда.
Шу жумладан, мамлакатимизда юқори маркали цемент ишлаб чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ҳозирги кунда саноат корхоналарида 5 млн тоннадан ортиқ юқори маркали цемент ишлаб чиқариш имконияти мавжуд», – дейди Жамшид Шерметов.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунда республика бўйича цемент ишлаб чиқариш қувватлари 27,1 млн.тоннани ташкил этади.
2022 йилнинг ўтган 10 ой даврида 9,5 млн. долларлик цeмeнт экспорт қилиниб (импорт ҳажми 1,9 млн тонна), биржа савдолари орқали 6 млн 37 минг тонна цемент сотилиши таъминланган.
Шунингдек, жорий йил 1-чорагида табиий газ танқислиги кузатилгани боис ушбу даврда 1,8 млн тонна цемент ишлаб чиқарилмагани айтилди.