Ўтган йили одил судлов ишига аралашиш ҳолатлари бўлганлиги маълум қилинди

    Ўтган йили 4 та шундай ҳолат қайд этилган, айбдор шахсларга нисбатан 2 та жиноят иши ва 2 та маъмурий иш қўзғатилган эди.

    Бу ҳақда АОКАда Судьялар олий кенгаши раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида очиқланди.

    Судьялар дахлсизлигини таъминлаш борасида ҳам тизимли иш олиб борилмоқда. 2021 йилда одил судловга аралашиш билан боғлиқ 4 та ҳолат бўйича хизмат текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокурорга ўз вақтида тақдимномалар киритилиши натижасида айбдор шахсларга нисбатан 2 та жиноят иши ва 2 та маъмурий иш қўзғатилди.

    2022 йил ярим йиллигида судьялар дахлсизлиги бузилиши ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашиш бўйича ҳолат қайд этилмади. Бироқ суд ишларига билвосита аралашиш ва судьялар дахлсизлигига таъсир ўтказиш эҳтимоли юқори бўлган вазиятлар юзадан Кенгаш ўз вақтида муносбат билдириши натижасида бундай ҳолатларнинг барвақт олди олиниб келинмоқда, деб хабар берилди матбуот анжуманида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates