Бу ҳолат маймун чечагининг халқаро миқёсда кенг тарқалиши юзасидан ташкилот бераётган муҳим огоҳлантиришдир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебреисуснинг айтишича, 75 мамлакатда 16 000 та вирус ҳолати қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти Европада кузатилган.
Шунингдек, у маймун чечаги туфайли вафот этган 5 кишининг ўлимини тасдиқлади.
Якшанба куни (2022 йил 24 июль) эрталаб биз Оксфорд университетининг эпидемиология ва вирус эволюцияси бўйича тадқиқотчиси Маҳан Ғаффорий билан бу ҳақда суҳбатлашдик.
ББC Радиосининг тонгги дастурида, ҳар куни эрталаб соат 7 дан 9 гача маълумотлар радио орқали эфирга узатилади.
Ирода Раҳмоналиева тайёрлади