Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хитой тажрибасини ўрганмоқда

    Ишчи гуруҳ Фупинг окгуридаги Луотован ва Гусзятай қишлоқларига борди, ушбу қишлоқларда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

    Айни пайтда Ўзбекистон Ҳукумати делегацияси таркибида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев раҳбарлигидаги вазирлик ишчи гуруҳи Хитой Халқ республикасида бўлиб турибди.

    Дунёдаги йирик мамлакатлардан бири аҳолисининг ўзини ўзи банд қилиш борасидаги ютуқлари, маҳаллий ишлаб чиқариш технологиялари ва касаначилик тажрибалари ўрганилмоқда.

    Ишчи гуруҳ Хитой давлатининг турли провинсиялари олис ва яқин ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли пунктларида камбағалликка барҳам бериш борасидаги тажрибалар билан яқиндан танишмоқда.

    Хусусан, сафарнинг илк кунида вазир бошчилигида ишчи гуруҳ Хебей провинсиясининг Баодин шаҳрида бўлди.

    Делегация аъзоларига ушбу шаҳарнинг Қишлоқ туманларини ривожлантириш миллий бюроси бошлиғининг ўринбосари Сзян Тянбао, Камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро Хитой маркази директори ўринбосари Ли Син ва Баодин шаҳрининг Қишлоқ туманларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ши Вей ҳамроҳлик қилди.

    Ишчи гуруҳ Фупинг окгуридаги Луотован ва Гусзятай қишлоқларига борди, ушбу қишлоқларда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

    Албатта бу тажриба алмашинуви келгусида юртимизда ҳам зарур иш ўринларини кўпайтириб, аҳолининг муносиб даромад кўришига ва шу орқали халқимизнинг турмуш тарзини фаровонлаштиришга хизмат қилади.

    Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳолининг ўзини ўзи банд қилиш борасидаги ислоҳотлар Хитой давлати тажрибалари асосида амалга оширилмоқда.