Бу ҳақда мамлакат қутқарув хизмати маълум қилди.
Ўтган йили Канар оролларига ноқонуний муҳожирларнинг келиши билан боғлиқ вазият ёмонлашди, бунинг натижасида архипелагга 39,9 минг мигрант келди. Бу 2022 йилга нисбатан 154,5 фоизга кўпдир. Жорий йилнинг 1 январидан 15 июнига қадар оролларга деярли 20 мингга яқин ноқонуний муҳожир келди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 221 фоизга кўпдир, деб хабар беради report.az.