Кўргазма доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва Канаданинг Ўзбекистон Республикасидаги консули ЛеКлер Э ҳамда Канада компаниялари президентлари ўртасида музокаралар ўтказилди.
Канада делегацияси таркибидан “Condor Energies”, «5Блуэ Processing”, “Crusader Joint Ventures”, “Master Flo Valve”, “Stream Flo”, “JORI International”, “Central Asia”, “JORI International”, “Thermo Design Engineering Ltd.,” компаниялари, “GHGSat”, Жанубий Алберта Технология Институти вакиллари ўрин олган.
Учрашувда “Condor Energies Inc.» компанияси билан Газли ҳудудида табиий газ қазиб олиш ва захираларни ошириш борасида амалга оширилаётган ҳамкорликнинг бугунги жараёнлари ҳам муҳокама этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти Канада компаниялари томонидан таълим ҳамда нефть ва газ соҳаси бўйича малака ошириш йўналишдаги ҳамкорликка катта қизиқиш билдирди.
Делегатлар таркибидан жой олган Жанубий Алберта Технология Институти (SAIT) нефть ва газ ташкилотларига таълим хизматларини таклиф этувчи дунёдаги етакчи профессионал таълим муассасаси ҳисобланади. Бугунги кунда SAIT томонидан 48 та мамлакатда етакчилик семинарлари, мутахассислар ва соҳаларга хизмат кўрсатиш учун касбий тайёргарлик, объектларни лойиҳалаш ва ўқитувчиларни тайёрлаш дастурлари орқали профессионал таълим ва маслаҳат бериб келиняпти.
Унда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, нефть ва газ соҳасига оид ускуналарни етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.
Маълумот учун қайд этиш жоизки, Канада дунёда нефть экспорти бўйича йирик давлатлардан ҳисобланади. Унинг кунлик нефть экспорти ҳажми 3,289 миллион баррелни ташкил этади. Ушбу мамлакат нефть қазиб олиш бўйича ҳозирда еттинчи ўринда туради.