Канададаги энг узун дарёнинг сув сатҳи жазирама ва қурғоқчилик туфайли рекорд даражага тушди

    Канаданинг энг узун Маккензи дарёсининг сув сатҳи иссиқ ва қуруқ об-ҳаво туфайли рекорд даражага тушиб кетди. Бу ҳақда CTV телеканали хабар берди.

    Гидролог Райан Коннорнинг сўзларига кўра, дарё аллақачон 2 метрга саёзлашган, одатда бу кўрсаткич ёзда 50 сантиметрдан ошмасди.

    Мутахассиснинг қўшимча қилишича, бундай кўрсаткичлар илгари ҳеч қачон қайд этилмаган ва буни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво, шунингдек, давом этаётган иқлим ўзгаришлари билан боғлаган.

    Маккензи дарёсининг узунлиги 1738 километр бўлиб, у Канаданинг ғарбий бешта вилояти ҳудудидан оқиб ўтади, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates