Бу ҳақда Washington Post маҳаллий расмийлар ва тиббиёт ходимларига таяниб хабар берди.
Аввалроқ Орегон маъмурияти ғайритабиий жазирама туфайли камида тўрт киши вафот этгани, шу сабабли ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилингани ҳақида хабар берган эди. Чоршанба куни Washington Post Мэриленд ва Виржиния штатларида иссиқ об-ҳаво билан боғлиқ яна бешта ўлим ҳақида хабар берди. Калифорниядаги Ўлим водийсида яна бир кишининг ўлими қайд этилди, деб хабар беради ria.ru.