Картошканинг янги ультра эртапишар нави ихтиро қилинди

    Агросектор 18 январ 2023 2589

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг селекционер олимлари мамлакатимиз тупроқ иқлим шароитига мос картошканинг эртапишар «Тошкент эртагиси» навини ихтиро қилди.

    2023 йилда Интеллектуал Мулк агентлиги томонидан патентлаштирилган ушбу навнинг муаллифлари Рустам Низомов, Жасур Раҳматуллаев, Муҳаммаджон Расулов ва Дилшод Турсуновлар ҳисобланади.

    Янги картошка нави мавжуд навлардан бир нечта устунлик жиҳатлари билан ажралиб туради. Жумладан, у ультраэртапишар нав, мавжуд маҳаллий эртапишар навлардан 10-12 кун вақтли етилади.

    Унинг вегетация даври яъни униб чиқишидан токи палак қуригунича муддати 65-70 кундан иборат. Нав юқори унумдор тупроққа талабчан, вирусли касалликларга бардошли эканлиги билан ҳам ажралиб туради.

    Мамлакатимизда 2022 йил ҳосили учун фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан картошканинг янги серҳосил «Суря», «Спунта», «Раноми», «Пассион», «Малис», «Луизана», «Ореа ва Констансе» каби юқори авлодли хорижий картошка навларини экиб етиштирилди.

    Республика ҳудудида экиш учун тавсия этилган ва қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига картошканинг 152 тага яқин навлари киритилган бўлиб, шундан, 19 та навлари маҳаллий илмий-тадқиқот институтлари олимлари томонидан яратилган.

    Кўп йиллик тадқиқотлар натижасида картошканинг янги 11 та маҳаллий навлари ихтиро қилинган, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates