Кеча Туркманистон Республикасидан 21,6 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди

    Шунга қарамай, кеча электр энергияси етказиб бериш бўйича дефицит 6,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, мамлакатимиз бўйлаб куннинг тиғиз вақтида 400 МВтгача чекловлар киритилишига мажбур бўлинди.

    АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев 18 февраль куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида маълумот берди.

    Таъкидланишича, 18 февраль куни барча электр станциялар орқали жами 231,4 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 40,3 млн кубометр табиий газ, 26,3 минг тонна кўмир ҳамда 10,7 минг тонна мазут ёқилди.

    Шунингдек, Туркманистон Республикасидан 21,6 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди. Шунга қарамай, кеча электр энергияси етказиб бериш бўйича дефицит 6,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, мамлакатимиз бўйлаб куннинг тиғиз вақтида 400 МВтгача чекловлар киритилишига мажбур бўлинди.

    Республика истеъмолчиларига 225,6 млн кВт·соат электр энергияси етказиб берилди. Табиий газ истеъмоли 151,6 млн кубометрни ташкил қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates