АҚШда парранда гриппидан илк ўлим қайд этилди

    АҚШда H5N1 парранда гриппидан илк одам ўлими Луизиана штатида қайд этилди. Бу ҳақда душанба куни маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди.

    “Луизиана Соғлиқни сақлаш департаменти АҚШда Ҳ5Н1 [парранда гриппи] туфайли биринчи одам ўлими ҳақида хабар бермоқда”, дейилади департамент баёнотида. Шунингдек, беморнинг ёши 65 дан ошгани ва давлат шифохонасида ётгани қайд этилган.

    Парранда гриппи биринчи марта 2022 йил январь ойида Жанубий Каролинада ёввойи қушларда аниқланган, вирус Калифорнияда қайд этилган. 2024 йилнинг март ойида Техас ва Канзас штатларида сигирларда юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўшандан бери Американинг 10 штатида одамлар орасида 66 та инфекция ҳолати тасдиқланган.

    Парранда гриппи А типидаги грипп вируси штаммлари келтириб чиқарадиган юқумли касалликдир. Касаллик бутун дунёда кенг тарқалган, ёввойи қушларнинг кўп турлари инфекцияга нисбатан чидамли бўлади, лекин баъзиларида, шу жумладан уй қушларида касаллик ривожланади ва одамларга юқиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates