KfW Germaniya тараққиёт банки билан ҳамкорликда лойиҳа тайёрланади

    Халқаро ҳамкорлик 3 феврал 2022 1889

    «Ўзбекистонда бандликка кўмаклашиш учун касбий таълим» лойиҳасини тайёрлаш доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги KfW Germaniya тараққиёт банки билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда бандликка кўмаклашиш учун касбий таълим» лойиҳасини тайёрлаш доирасида семинар-тренинг ташкил этди.

    Халқаро учрашувда Германия томонига Ўзбекистон меҳнат бозоридаги тенденциялар, муаммолар ва истиқболлар, жумладан, касб-ҳунар таълими ва фуқароларнинг бандлигини қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, ҳамкорлар лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш босқичларига оид масалаларни муҳокама қилди.

    Тадбир якунида касб-ҳунар таълими соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, дуал таълим тамойиллари миллий тизимига интеграциялашув, шунингдек, меҳнат бозорида талаб катта бўлган касблар бўйича умрбод таълим олиш бўйича келишувга эришилди.

    Хусусан, Саноат 4.0, АКТ, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, инновацион ва классик қурилиш технологиялари, туризм ва меҳмондўстлик шулар жумласидандир, деб хабар беради Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates