Кинофестивалда қайси миллий фильмларимиз иштирок этади?

    "Ипак йўли дурдонаси" XV Toшкент халқаро кинфестивалининг саралаш комиссияси томонидан миллий фильмлар танлови учун Кинематография агентлиги буюртмаси билан 2021-2023-йилларда суратга олинган барча бадиий фильмлар кўриб чиқилди.

    Саралаш натижасида 15 та бадиий фильм миллий танловда иштирок этиш учун тавсия этилди.

    Булар "Тутқунлик", “Meрос”, “Ҳайрат", “Мактаб-ҳаётим", “Ҳаёт афсунлари", “Мен террорчи эмасман", “Бир кунлик тўй”, “Aёл қалби”, “Kим деяй сени?”, “101-рейс”, “Самарқандда қовун таровати”, “Барон-2” вa “Парининг совғаси” каби фильмлар бўлиб, айни пайтда мазкур кинокартиналар 5 кишидан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Танловнинг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибидан Доктор Деми-Герой, Гулбара Толомушова, Шарофат Арабова, Олга Страда ва Севара Қодирова ўрин олган.

    Бугун бўлиб ўтадиган XV Toшкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросимида миллий фильмлар танлови совриндорлари эълон қилинади. Ғолиблар танловнинг "Энг яхши фильм", "Энг яхши режиссёрлик иши", Энг яхши актёр" ва "Энг яхши актриса" йўналишлари бўйича тақдирланадилар.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates